• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ ОРҚАЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Музаффар Қодиров

Ушбу мақолада рақобат муҳитини яратиш орқали ташкилотларни ривожлантириш йўналишларикўриб чиқилди. Рақобат муҳити замонавий иқтисодий шароитларда тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Муаллиф рақобат муҳитини яратишнинг асосий жиҳатларини, жумладан, инновацион ёндашувлар, стратегик режалаштириш ва манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни таҳлил қилади. Ташкилотларнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам берган турли соҳаларда амалга оширилган муваффақиятли амалиётлар мисоллари кўриб чиқилди. Мақолада, шунингдек, ўзгарувчан бозор шароитларига мослашишга уринишда корхоналар дуч келадиган муаммолар ва қийинчиликлар муҳокама қилинди. Соғлом рақобат муҳитини яратиш бўйича самарали стратегияларни амалга ошириш бўйича тавсиялар тақдим этилди, бу эса ўз навбатида ташкилотларнинг узоқ муддатли ривожланиши ва муваффақиятига ҳисса қўшади.

10/31/2024
  • PDF
363-370 91 60
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА РАҚОБАТ ВА РАҚОБАТЛАШУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Шуҳратжон Онорбоев

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг энг йирик соҳаси бўлиб, ушбу соҳанинг барқарор ва замон талаблари даражасида ривожланиши ахолининг бандлиги ва турмуш фаровонлиги, бозорларнинг сифатли товар ва хизматлар билан тўйинганлиги, нархларнинг адолатли даражаларининг шаклланиши, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш суръатларини белгилаб беради. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг самарали фаолиятини белгилайдиган бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, ушбу омиллар таркибида рақобат ва рақобалашишнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Рақобат фаолиятининг самарали ташкил этилиши корхонани рақобатда устунлигини таъминлайди, бозорда мувафақиятли фаолият кўрсатишига шароит яратади. Шу боисдан бугунги кунда рақобатни кичик корхоналар фаолиятида номоён бўлиши, унинг ўзига хос хусусиятлари каби муаммоларни ўрганиш, самарали ташкил этиш бўйича маълум бир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақолада кичик корхоналар фаолиятида рақобатнинг намоён бўлиши ва унинг хусусиятларининг баъзи жиҳатларини ёритишга харакат қилинди.

04/30/2024
  • PDF
468-478 157 78
СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА РАҚОБАТНИНГ ЯНГИ КЎРИНИШЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ
Азмиддин Турғунмирзаев

Мақола суғурта соҳасидаги рақобатнинг ўзгариши, анъанавий рақаботга қўшимча равишда каналли ва бозорлараро рақобат турларининг пайдо бўлиши, яъни соҳалараро, сотиш каналлари бўйича ва турлараро рақобатларнинг пайдо бўлиш сабаблари таҳлили олиб борилган. Соҳада пайдо бўладиган янги рақобат турларининг назарий-иқтисодий ва амалий таҳлиллари келтирилган.

02/27/2025
  • PDF
368-376 69 45
ЎЗБEКИСТОН МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР БОЗОРЛАРИДА РАҚОБАТ ВА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ўғилой Абдулазизова

Молиявий хизматлар бозорларида банк монополияси муаммоси Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган муҳим масалалардандир. Бу муаммо давлатнинг тижорат банклари капиталини шакллантиришдаги иштироки, қимматли қоғозлар бозори ўртасида тармоқлараро рақобатнинг йўқлиги ва ҳоказолар муаммолари билан янада кескинлашмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон монополияни енгиш, молиявий хизматлар бозорларида ҳалол рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш борасидаги ишларнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган.

07/31/2023
  • PDF (Russian)
93-99 79 95
СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Жохонгир Донабоев

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.

07/31/2023
  • PDF
137-142 243 119
ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДАГИ БИЗНЕС РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА- БЕНЧМАРКИНГНИНГ РОЛИ
Азизхон Тилляходжаев

Мақола хизматлар соҳаларида рақобат муҳитини шакллантириш, келгусида хизматларга бўлган талабни янада чуқурроқ ўрганиш, ташкилотларда инновацион фаолиятни ва хизмат кўрсатиш бозорини самарали бошқариш тизимини ривожлантиришда-бенчмаркингнинг тутган ўрни ва ролига бағишланган. Бенчмаркинг - бу ташкилот маркетинг сиёсатида “энг яхши” хизмат ва товарларни ўрганиш, маркетинг жараёни, тўғридан тўғри рақобатчиларнинг ютуқ ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг шахсий иш услубини ишлаб чиқишдир. Бу тадбирларни ташкиллаштиришни, бошқаришни ўз ичига олиб, зарурий молиявий ресурсларни, ахборот таъминотини излаш, асосий ва қўшимча хизматлар турларини тақдим этиш, хизмат кўрсатувчи персонал билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштиришга эришиш, хизматлар оқимини ташкиллаштириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

01/31/2024
  • PDF
507-513 108 71
БАҲОЛОВЧИЛАР РЕЙТИНГИНИ БАҲОЛАШ ВА РЭНКИНГИНИ АНИҚЛАШ АСОСИДА УЛАРНИНГ БАҲОЛАШ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИДАГИ ҲАЛОЛ РАҚОБАТБАРДОШЛИЛИГИ ОШИРИЛИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
Гиёс Ташпулатов

Янги Ўзбекистонда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиялари доирасида ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақолада баҳоловчилар рейтингини баҳолаш ва уларнинг рэнкингини аниқлаш орқали баҳолаш хизматлари бозори (БХБ)да ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш масалалари таҳлил қилинган. Рейтинг тизими орқали шаффофликни таъминлаш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатишда сифатни ошириш ҳамда умумий рақобатбардошликни юксалтириш имкониятлари очиб берилган. Мақолада халқаро тажрибалар таҳлили асосида миллий амалиётда жорий этилиши мумкин бўлган самарали ёндашувлар, баҳоловчиларни рейтинглаш мезонлари, баҳолаш услублари ва уларнинг натижалари муҳокама қилинган. Шунингдек, тизимни амалиётга жорий этишда учраши мумкин бўлган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

04/30/2025
  • PDF
366-376 80 42
МАМЛАКАТИМИЗДА ТЕНГ РАҚОБАТ ШАРОИТИНИ ЯРАТИШ ВА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Феруз Aхмедов

Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб борилган, таҳлика-таҳлилнинг хориж тажрибаси ўрганилган, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
107-113 98 85
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бахтияр Якубов

Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари ҳамда муаммолар ёритиб берилган.

07/31/2023
  • PDF
316-322 75 72
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ОПЕРАЦИОН АУДИТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Матрасул Яқубов

Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбариятидан кескин рақобат шароитида ўз фаолиятини олдига қўйган мақсад ва стратегияларга мувофиқлигини таъминлаш учун онгли равишда иш натижаларини баҳолашлари талаб этилади. Бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таркибий қисми ва ходимларининг иш натижалари самарадорлиги ҳамда унумдорлигини аниқлаш, шунингдек аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигидан далолат беради. Айнан шундай тадбирларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти операцион аудитдан фойдаланиши лозим. Мазкур мақолада операцион аудитни амалга ошириш ва уни оммалаштиришга яратилган шарт-шароитлар ҳамда тўсиқ бўладиган омиллар ёритиб берилган.

10/31/2023
  • PDF
270-274 78 79
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАРМОҚ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШУВ ЖАРАЁНИ ТАЪСИРИНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Кувондик Шарипов

Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, уларнинг фарқли жиҳатлари, ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсири йўналишлари, тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес фаолиятининг ривожланишига таъсири, “Тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари, Европа ва Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси, Европа Иттифоқида инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши масалалари ёритилган.

12/31/2023
  • PDF
344-352 100 69
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚДАН ҚОЧИШ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Феруз Aхмедов

Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Бундан ташқари, республикамизда сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

01/31/2024
  • PDF
256-264 102 88
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚДАН ҚОЧИШ ҲОЛАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УНИ БАҲОЛАШ АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ
Феруз Aхмедов

Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Кейинги йилларда дунё мамлакатлари қисқа ва узоқ муддатли бюджет-солиқ сиёсатига оид стратегиясини ишлаб чиқишда солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочиш ҳолатлари олдини олиш ва уни камайтиришнинг турли хил механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор бермоқда. Шу билан биргаликда ноқонуний молиявий оқимларни камайтириш, солиқ тўловчилар томонидан солиқдан қочиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиш, яширин иқтисодиётни камайтириш орқали солиқ тўлашдан бўйин товлаш жараёнларининг илмий-назарий жиҳатларига қаратилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

02/29/2024
  • PDF
56-65 110 109
МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИДА КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ ШАКЛЛАНИШИ МАРОМИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Кувондик Шарипов

Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, тармоқ сиёсатининг мақсадлари, йўналишлари ва объектлари, кичик бизнес корхоналарини тармоқ бўйича ихтисослашуви жараёнларини тартибга солиш чора-тадбирлари, иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий эркинлик мезонлари, эркин иқтисодиёт асосида ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий эркинликни тавсифловчи кўрсаткичлар, тадбиркорлар томонидан бизнес фаолиятни ўзгартиришни давлат томонидан тартибга солиш механизми, “Ҳудуд+тармоқ кичик бизнес фаолияти харитаси” механизми ёритилган

03/30/2024
  • PDF
481-492 81 72
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ХУСУСИДА
Феруза Азимова

Ушбу мақола бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурлар изчил амалга оширилганлиги ва мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини жадаллаштиришда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириш, уларнинг даромадларини ошириш масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.

05/31/2024
  • PDF
403-408 189 99
ТИЖОРАТ БАНКЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА ДАРОМАДЛАР БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ойбек Худаяров

Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг асосий йўналишлари сифатида стратегик инвесторлар, бозор тамойилларига мослаштириш, давлат маблағларига қарамлиликни йўқотиб, тенг рақобат шароитини вужудга келтириш каби масалалар белгиланган. Банкларнинг бу жараёнга ўтишида эса уларнинг бизнес моделларини ўзгартириш талаб этади. Мазкур мақола тижорат банклар трансформация жараёнларида даромадлар базасини кенгайтиришда йўлида илмий амалий жихат муҳим ҳисобланади.

05/31/2024
  • PDF
723-728 84 42
OPTIMIZATION OF PRODUCTION PROCESSES AT INDUSTRIAL ENTERPRISES
Феруза Холмуҳамедова

Мақолада саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштиришнинг замонавий усуллари ва стратегиялари кўриб чиқилган. Иқтисодий асосланган буюртма ҳажми (EOQ) модели ва "Тўғри вақтда" (JIT) тизимининг жорий қилиниши орқали харажатларни сезиларли даражада камайтириш ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, рақамлаштириш ва автоматлаштиришнинг ишлаб чиқариш тизимларининг мослашувчанлиги ва адаптивлигига таъсири таҳлил қилинган. Глобал рақобат шароитида ишлаб чиқариш жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар тақдим этилган.

08/30/2024
  • PDF (Russian)
432-438 61 70
ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Улуғбек Разиков

Бугунги кунда давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори ва топшириқларига асосан давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этиш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида охирги уч йилда устав фондида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари ва кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилди. Шуни инобатга олган ҳолда ушбу мақолада акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш жадвалларини бажарилишининг бориши юзасидан доимий назорат ўрнатиш ҳамда давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларини очиқ ва ошкоралик, қонунийлик принциплари асосида амалга ошириш, харидорларнинг оммавий савдоларда иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари ўрганилган.

09/30/2024
  • PDF
363-369 79 29
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЁШЛАР МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ ТАЛАБЛАР
Муҳаббат Асқарова

Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган

10/31/2024
  • PDF
304-309 113 56
АГРОСАНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Сарвиноз Рахмонова

Глобаллашув шароитида агросаноат тармоғининг барқарор ривожланиши ва ташқи бозорларда рақобат устунлигини таъминлаш масалалари долзарб аҳамият касб этади. Мазкур мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг концептуал ва назарий асослари комплекс тарзда таҳлил қилинган. Шу нуқтаи назардан, мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини шакллантирувчи асосий омиллар  институционал муҳит, ресурс салоҳияти, инновацион ривожланиш, инсон капитали ва давлат иқтисодий сиёсати таъсири назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.

03/31/2026
  • PDF
376-384 27 10
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СИФАТ
Лола Халикова , Ғайратжон Ғаниев

Ушбу мақолада мамлакат тараққиётини, унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлодни соғлом, баркамол ҳамда илмли бўлиб етишиши учун олий таълим хизматларини жаҳон андозаларига мослаштириш зарур қилиб қўйилган. Шу сабабли олиб борилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва самарасини янада ошириш ҳар тамонлама етук, замонавий билим ҳамда ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларимизга бўлган эҳтиёж кундан – кунга ортиб бораётганлигини инобатга олиб, ривожланган давлатларнинг касб, таълим тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган ҳамда таклиф ва тавсиялар берилган.

12/27/2024
  • PDF
427-434 78 45
РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ АСОСИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ МОЛИЯ БОЗОРИДА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Матлуба Абдурахманова

Мақолада тижорат банкларининг молия бозоридаги рақобатбардошлигини оширишда рақамли трансформациянинг стратегик ва концептуал аҳамияти ўрганилган. Ҳозирда глобал молия бозорида финтех компаниялар, рақамли платформалар ва сунъий интеллект технологияларининг кенг жорий этилиши банк тизимида янги рақобат муҳитини шакллантиришини инобатга олган холда муаллиф тадқиқотлари олиб борилган. Тадқиқиот натижасига кўра мавзй юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар шакллантирилган.

03/31/2026
  • PDF
297-304 20 12
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ БОШҚАРИШ
Қудратжон Юсупов

Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан моддий ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам ўзгаришлар содир бўлиши ва бу ўзгаришларни юз беришида моддий ишлаб чиқариш соҳасининг муҳим таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигининг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигига бағишланган. Айниқса, бозор муносабатларини Ўзбекистонда  янада ривожланиб бориши шароитида қишлоқ хўжалигини кўп укладлилиги шароитида соҳани кадрлар билан таъминлаш муаммоларига эътиборни қаратиш объектив зарурият эканлиги ёритиб берилган

12/27/2024
  • PDF
479-484 72 26
ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДРАЙВЕРИ
Шерали Жўраев

Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
315-324 99 42
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ АМАЛДАГИ МЕХАНИЗМИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Шерзод Ризакулов

Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини бошқаришнинг амалдаги механизмининг фаолият юритиш хусусиятлари кўриб чиқилади. Давлат харидлари тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базаси, ташкилий тузилмаси ҳамда жараён компонентлари бўйича комплекс таҳлил амалга оширилди. Жумладан, режалаштириш, тендерларни ўтказиш, шартномалар тузиш ва уларнинг ижросини мониторинг қилиш босқичлари қамраб олинди. Таҳлил натижасида давлат харидларининг самарадорлигига таъсир этувчи автоматлаштириш даражасининг пастлиги, рақобат муҳитининг чекланганлиги, харид жараёни субъектлари ўртасида мувофиқлаштиришнинг заифлиги ва эҳтиёжларни баҳолашда расмий ёндашувнинг мавжудлиги каби асосий муаммолар аниқланди. Шунингдек, рақамлаштириш, жараёнлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда назорат ва баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олиб борилган таҳлил асосида амалдаги механизмни такомиллаштириш йўналишлари таклиф этилди, хусусан, электрон инфратузилмани ривожлантириш, риск-менежментни институционаллаштириш ва кадрлар малакасини ошириш чора-тадбирлари белгиланди. Олинган натижалар давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш ва бюджет ресурсларини бошқаришнинг барқарор моделини шакллантиришда амалий аҳамиятга эга.

02/27/2026
  • PDF (Russian)
296-302 44 17
1 - 25 from 29 1 2 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer