Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий методологик ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизимлар ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори иш берувчилар ва ўз ишчи кучини таклиф қилувчилар учун ўзининг янги талабларини илгари суради. Бундай талаблардан бири – бу рақамли технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, корхоналарнинг инсон капитали сифатини яхшилаш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада инсон капиталини рақамли ривожлантириш масалалари баён қилинади.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида юзага келадиган рисклар таснифи келтирилган. Уларнинг жамият ҳаёти ва давлат фаолиятининг таъсир қилиш нуқталарини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳамда салбий оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари таҳлил қилинган.
Мақолада рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойиллари ўрганилган ҳамда тижорат банк технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш жиҳатлари ёритилган. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган, шунингдек, тижорат банклари технологиялардан фойдаланишни ривожлантриш юзасидан илмий-назарий қарашлар ҳамда уларнинг таҳлили юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада рақамлаштириш жараёнларининг иқтисодий асосга эга концепция, илмий-назарий қарашлар ҳамда ёндошувларнинг рақамли иқтисодиёт хизматларининг марказлаштирилишидаги аҳамияти ва ўрни борасида маълумотлар қаламга олинган. Таъкидланишича, рақамли технологиялардан фойдаланиш диспетчерлик хизматининг рақамли ривожланиши ва унинг хизмат кўрсатиш сифатининг оперативлигини ошириш юзасидан такомиллашуви ўзига хос бизнесмоделларни амалиётга тадбиқ этишни тақозо этмоқда
Ушбу илмий мақолада рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш эволюцияси, концептуал аппарати ва замоанвий даврдаги концептуал тузалиши ўрганилган. Олиб борилган тадқиқот натижарига кўра, замонавий даврда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун бизнес-жараёнларни электрон платформаларда жамлаш, бу виртуал бизнес муҳитини ташкил этувчи техник, технологик, ҳуқуқий, ташкилий, ахборот хизматлари мажмуи билан сотиш ва сотиб олиш жараёнини амалга ошириш зарурияти изоҳланган.
Ушбу мақолада хорижий ривожланган мамлакатларда ва мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядолрлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини оширишда рақамли технолгиялардан фойдаланишдаги имлий қарашлар, бу борадиги жаҳон тажарибасини ўрганиш, мамлакатимизда корпоратив бошқарув ва унинг самарадорлигини оширишнинг хуқуқий асослари, самарадорлик кўрстаткичларига илмий таърифлар ва уларнинг таҳлили, самарадорлик кўрсаткичларининг корпоратив бошқарувга таъсири, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини бахолаш омилларини ҳамда корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ошииришда рақамли технолгияларнинг ролини ошириш масалалари таҳлил қилинган ва муаллифлик қарашлар ифода қилинган.
Мақолада рақамли логистика тенденцияларини шакллантиришнинг ҳозирги долзарб мавзуси муҳокама қилинади. Рақамли иқтисодиётда логистика ва таъминот занжирини бошқариш, истеъмолчилар, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги муносабатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштиришга асосланган драйвер бўлиб ҳисобланади. Ҳужжатда рақамли ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жараёнларнинг охиригача интеграцияси барча логистика бизнес жараёнларини тезлаштириш ва янги технологик моделларни башорат қилиш имконини беради. Ушбу параметрлар ёки элементлар тез, арзон, ишончли ва барқарор логистикани таъминлайдиган асосий технологияларни ўз ичига олади.
Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган
Ушбу мақолада аудиторлик фаолиятини рақамли иқтисодиёт шароитида ташкил этиш масалалари ёритилган. Шунингдек иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида аудитнинг назарий масалалари, унинг амалиёти, методи ва аудиторлик жараёнида ҳам катта ўзгаришлар бўлишлиги ёритилган.
Ушбу мақолада Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ва электрон хукуматни ривожлантиришнинг такомиллаштириш ва IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш таклиф этилган.
Замонавий иқтисодий тараққиёт босқичида рақамли технологиялар соҳасига, жумладан ушбу соҳада меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни турли тадқиқот усуллари асосида баҳолаш мамлакатда рақамли иқтисодиёт йўналишида тўғри стратегик йўналишларни белгилаш учун асос ҳисобланади. Маълумки, меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талабни баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу – мутахассисларнинг иш ҳақи ҳисобланади. Шу сабабли тадқиқотимизнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида раыамли технологиялар соҳаси мутахассисларининг иш ҳақига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил этиш ва олинган эконометрик моделлар асосида тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистонда электрон тижорат ривожланишининг жорий ҳолати ўрганилган. Тадқиқот натижасида электрон тижоратнинг замонавий усуллари (кўп каналли харидлар, роботлаштириш ва сунъий интеллект, машинани ўрганиш алгоритмларидан фойдаланиш) ва мамлакатда уларни қўллашнинг муаммолари ҳамда имкониятлари тадқиқ этилган.
Ушбу мақола Европа Иттифоқи, АҚШ ва Хитойнинг рақамли тўловлар соҳасида тез суръатда ривожланаётган технологиялар шароитида тартибга солиш муаммоларини қандай ҳал қилишини ўрганади. Аралаш тадқиқот усулларидан фойдаланиб, мақола маълумотларни ҳимоя қилиш, фирибгарликнинг олдини олиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича турли хил стратегияларни таҳлил қилади ҳамда инновациялар ва хавфсизлик ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган мослашувчан қонун-қоидалар зарурлигини таъкидлайди. Тавсияларга халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва трансчегаравий операциялар учун стандартларни уйғунлаштириш киради.
Ушбу мақолада ҳозирги вақтда ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган, шунингдек, ривожланган салоҳиятли давлатлар рўйхатига киритишнинг зарурий шарти бўлган хизматларнинг рақамли трансформациясининг ривожланиш жиҳатлари ва таъсири муҳокама қилинади. Ҳозирги вақтда рақамлаштириш нафақат иқтисодиётга, балки глобаллашув шароитида ҳаётимизнинг бошқа барча жабҳаларига тегишли.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиётда ягона марказлашган диспетчерлик хизматининг самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда ундан фойдаланиш борасида илғор хорижий тажрибалар тилга олинган. Ягона марказлашган диспетчерлик хизматининг аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши ҳамда фаровонлигини оширишга бўлган хизматини такомиллаштириш орқали ижтимоий инновацияларга бўлган эътиборни Хитой, Япония, Малайзия, Қатар, Германия, Корея, Австрия, Ҳиндистон, Канада ва АҚШ сингари мамлакатларда самарали йўлга қўйилганлиги таъкидланган.
Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.