Мақолада пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда ёритиладиган ахборотлар, ушбу ҳисобот шаклида капитал инвестицияларга оид моддаларнинг акс эттирилишининг амалдаги ҳолати тадқиқ қилинган, бўлиб капитал инвестицияларга доир ахборотларни пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда акс эттиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, халқаро тажрибаларда бухгалтерия ҳисоби юритиладиган инвестициявий мулк, биологик активлар каби узоқ муддатли активларни пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда ёритиш масалалари очиб берилган.