Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентларини тан олиш, таърифини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришдаги долзарб муаммолар қайд қилинган. Пул маблағлари бўйича муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди. Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Бугунги кунда пул маблағлари ҳисобини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари таклиф этилди.
Халқаро ва миллий стандартларда бевосита ва билвосита усулларда тузиш назарда тутилган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” турли ахборот чекловларидан холи эмас. Шунингдек, ушбу ҳисобот кўрсаткичлари маълумотларни пул маблағлари ва пулсиз операциялар ҳисоби учун мўлжалланган кўплаб счётлардан териб олиш йўли билан тўлғазилади. Ҳисоботдаги ахборот чекловлари ва унинг кўрсаткичларини юқоридаги тартибда тўлғазилиши, табиий равишда, инвесторлар, мулкдорлар, корхоналар раҳбарларини пул оқимлари тўғрисида реал ахборотлар билан таъминлашга, мос равишда, тўғри қарорларни қабул қилишларига тўлиқ кафолат бермайди. Айнан шу ҳолатнинг ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада мавжудлиги эътиборга олинган ҳолда, мазкур мақолада “Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни шакл ва мазмунан янада такомиллаштириш, шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш йўллари тадқиқ қилинган.