Ушбу мақолада туризм соҳасида хизматлар сифатини такомиллаштиришда сунъий интеллект технологияларининг ўрни ва аҳамияти комплекс тарзда таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида сунъий интеллектнинг асосий функционал имкониятлари, жумладан хизматларни индивидуаллаштириш, бизнес жараёнларни автоматлаштириш, прогнозли таҳлил ва мижозлар фикрларини рақамли таҳлил қилиш каби йўналишлар атрофлича ёритилган.Шунингдек, замонавий рақамли ечимлар - чат-ботлар, виртуал ёрдамчилар, динамик нарх шакллантириш механизмлари ҳамда автоматлаштирилган брон қилиш тизимларининг туристик хизматлар самарадорлиги ва рақобатбардошлигига таъсири илмий жиҳатдан асослаб берилган.Мақолада Ўзбекистон туризм бозори шароитида амалга оширилган таҳлиллар орқали туристик оқимнинг ортиши ва хизматларга бўлган талабнинг ўсиши сунъий интеллект технологияларини жорий этишни долзарб вазифага айлантираётгани кўрсатилган. Шу билан бирга, мазкур технологияларни самарали татбиқ этиш инфратузилма ривожи, рақамли компетенциялар ва малакали кадрлар тайёрлаш билан узвий боғлиқ эканлиги таъкидланган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, сунъий интеллект туризм соҳасида хизмат сифатини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мижозлар қониқишини таъминлашда муҳим стратегик омил ҳисобланади. Мақолада келтирилган хулосалар рақамли трансформация шароитида сунъий интеллект технологияларининг туризм соҳасидаги аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Мазкур мақолада рақамли банклар фаолиятида рақамли активлар савдоси билан боғлиқ рискларни таҳлил қилиш ва уларни бошқариш механизмлари ўрганилган. Тадқиқотда рақамли активлар рискларини бошқаришда замонавий инструментлар – рақамли эгзак (Digital Twin), прогнозли таҳлил, сунъий интеллект технологиялари ва RAROC модели таҳлил қилинган.