Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар белгилаган, бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга жадал ўтказиш бўйича мавжуд муаммолар аниқланган, биологик активларни таърифи ишлаб чиқилган. 41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги” стандартининг моҳияти ва асосий қоидалари келтирилган. Мақолада биологик активларни тан олиш, бошланғич ва адолатли (ҳаққоний) қийматда баҳолаш, биологик активлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймати ошишидан олинадиган фойдани аниқлаш тартиби келтирилган.