Ушбу мақолада сув ресурсларининг шаклланиш манбалари ва захиралари, Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув истеъмоли ҳолати таҳлил қилинган. Ўзбекистонда ўрта муддатли истиқболда трансчегаравий ва миллий даражада сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар таклиф этилган.