Ушбу мақолада нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) ички аудитни ташкил этиш ва уни ўтказишнинг муаммолари жиҳатлари, ички аудитнинг мақсади ва вазифалари, ННТ фаолиятида ички аудитни ўтказиш босқичлари ва унга қўйилган талабларни бажариш ечимлари ёритилган. Шунингдек, ННТда ички аудит жараёнида аниқланган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган. Бунинг натижасида ННТда ички аудит натижалари буйича кузатув кенгашига ички аудит ҳисоботи таркиби ва уни тузишнинг услубиёти таклиф қилинган
Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбариятидан кескин рақобат шароитида ўз фаолиятини олдига қўйган мақсад ва стратегияларга мувофиқлигини таъминлаш учун онгли равишда иш натижаларини баҳолашлари талаб этилади. Бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таркибий қисми ва ходимларининг иш натижалари самарадорлиги ҳамда унумдорлигини аниқлаш, шунингдек аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигидан далолат беради. Айнан шундай тадбирларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти операцион аудитдан фойдаланиши лозим. Мазкур мақолада операцион аудитни амалга ошириш ва уни оммалаштиришга яратилган шарт-шароитлар ҳамда тўсиқ бўладиган омиллар ёритиб берилган.