Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбариятидан кескин рақобат шароитида ўз фаолиятини олдига қўйган мақсад ва стратегияларга мувофиқлигини таъминлаш учун онгли равишда иш натижаларини баҳолашлари талаб этилади. Бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таркибий қисми ва ходимларининг иш натижалари самарадорлиги ҳамда унумдорлигини аниқлаш, шунингдек аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигидан далолат беради. Айнан шундай тадбирларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти операцион аудитдан фойдаланиши лозим. Мазкур мақолада операцион аудитни амалга ошириш ва уни оммалаштиришга яратилган шарт-шароитлар ҳамда тўсиқ бўладиган омиллар ёритиб берилган.