Мазкур мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндошувлар асосида тўртта босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби очиб берилган.
Мақолада капитал инвестицияларнинг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган ҳамда иқтисодий категория сифатида тадқиқ ва талқин қилинган. Капитал инвестицияларнинг тавсифи эса, унинг ҳисоб объекти сифатида очиб берилган бўлиб, хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан фикр-мулоҳазалар баён қилинган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган қоидалар ҳисобга олинган ҳолда муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар очиб берилган.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.