Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.