Молиявий инқирозга қарши кураш сиёсатини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида давлат компаниялари ўзларининг молиявий барқарорлигини сақлаб қолишга ва уларни ушбу инқироздан олиб чиқадиган йўлни топишга муваффақ бўлдилар. Ўзбекистондаги танланган давлат компанияларининг молиявий инқирозларни бошқариш имкониятлари ҳамда бу компаниялар қай даражада молиявий тангликни бошдан кечираётганини кўриб чиқамиз. Энйи нисбий тўлов қобилияти моделини Ўзбекистондаги фаолият юритувчи тўртта стратегик муҳим давлат корхонасига қўлланган.
Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган. Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 155-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни олдини олиш бўйича муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.