Мақолада солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, Ўзбекистонда иқтисодий хатти-ҳаракатлар ва натижаларни шакллантиришда солиқ сиёсатининг аҳамиятини кўрсатади. Улар юқори солиқ ставкалари, мураккаб қоидалар ва паст солиқ ахлоқи тадбиркорлик фаоллиги ва ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиши жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилиб, солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган. Биз солиқ тўловчиларнинг миллий давлат товарлари бўйича йиғилган солиқларни қандай тақсимлаш бўйича имтиёзларини яратиш, шунингдек, давлат харажатлари таркиби тўғрисида маълумот бериш солиқ тўловчилар тўлаш учун етарли деб ҳисоблаган солиқ ставкасига таъсир қиладими ёки йўқлигини текширишга қаратилган сўров эксперименти натижаларини хабар қиламиз. Биз маълумотларнинг тегишли солиқ ставкаси даражасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлаймиз. Бироқ, солиқ тўловчилар давлат товарлари ва хизматларини молиялаштириш учун солиқ тушумларидан қандай фойдаланиш бўйича ўз афзалликларини билдирганда, юқори солиқ юкини қабул қилишга тайёр.
Ushbu maqolada soliq qarzdorligini undirish, qarzdorlikni bartaraf etish, qay holatlarda qarzdorlik vujudga kelishini o‘rganish, soliq to‘lash vaqtlari haqida ma’lumotlar keltirilgan. Soliq tushunchasi, qay holatda soliqlar o‘z vaqtida to‘lanishi haqida tushunchalar yuritiladi va ularni bartaraf etish yo‘llari izlanadi. Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlarning, shu jumladan, jismoniy shaxslarning soliq qarzlari tahlil qilingan.
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақола Республика бюджетини шаклланишида йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг аҳамияти ва улар томонидан тўланадиган солиқларнинг жами бюджет даромадларини шакллантиришдаги улуши таҳлилларига бағишланади. Шунингдек, мақолада йирик корхоналарда солиқ маъмуриятчилигини ҳамда йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Мақола, хорижий тажрибалардан андоза олиб, ташкил этилган йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг фаолияти самарадорлиги, юридик шахсларнинг солиқ маъмуриятчилигида учраётган камчиликлар ва уларнинг юзага келиш сабаблари бўйича солиштирма таҳлилларга асосланган хулосаларни ўзичига олиб, амалиётдаги муаммоларга оид тавсиявий таклифларни ёритиб беради
Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш, халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида норасмий иқтисодиётни жиловлаш ва кўламини қисқартиришда солиққа тортиш механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Мазкур мақолада мамлакатимизда фойда солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, фойда солиғи бўйича аванс тўловларини ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар баён этилган. Тадқиқот натижаси бўйича хулосалар шакллантирилиб, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада солиқ органлари контрагентларни текшириш ва солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш орқали уларнинг мумкин бўлган солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш, адолатли ва адолатли солиққа тортишни таъминлаш ва пировардида солиқ тизимининг умумий самарадорлигига ҳисса қўшиш имкониятларини ошириши мумкин. Кўп ҳолларда солиқ тўловчилар нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этишлари мумкин, бу эса солиқ органларига операцияларнинг ҳақиқийлигини текширишни ва солиқдан бўйин товлашнинг мумкин бўлган схемаларини аниқлашни қийинлаштиради. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш контрагентларни текшириш ва солиқ мониторингида иштирок этиши солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.
Мақолада солиқ органлари контрагентларни текшириш ва солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш орқали уларнинг мумкин бўлган солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш, адолатли солиққа тортишни таъминлаш ва пировардида солиқ тизимининг умумий самарадорлигига ҳисса қўшиш имкониятларини ошириши мумкинлиги щрганилган ва хулосалар шакллантирилган.
Maqolada mamlakatimizda eksport va importning iqtisodiy oʼsishga ijobiy taʼsirini qoʼllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish ahamiyati oʼsganligining sabablari hamda yangi jihatlarini yoritishga harakat qilingan. Samarali tashqi iqtisodiy faoliyatga oid jahon amaliyoti va eksport va importni soliqlar orqali ragʼbatlantirish mexanizmining zamonaviy trendlari tajribalarini oʼzlashtirish asosida uning samarali vosita va usullarini qoʼllash xususiyatlari va vazifalari bayon etilgan. Oʼzbekiston Respublikasini 2030-yilgacha ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish istiqbollarida samarali eksportning iqtisodiy oʼsishga ijobiy taʼsirini qoʼllab-quvvatlash yoʼnalishlari asoslab berilgan.
Mazkur maqolada soliqlarning iqtisodiyotidagi ahamiyati hamda bugungi kunda, mamlakatda soliq qarzdorligi qisqartirish dolzarb masalalardan biri ekanligi tadqiq qilingan. Soliq qarzdorligini qisqartirish bo‘yicha xorijiy iqtisodchi olimlarning qarashlari o‘rganilgan. Xorijiy mamlakatlarda soliq qarzdorligini undirishning o‘ziga xos xususiyatlari tahlil qilingan. Yuqorida qayd etilgan holatlardan kelib chiqib, mamlakatimizda soliq qarzdorligini qisqartirish, shu jumladan uni samarali undirish amaliyotini takomillashtirish borasida taklif va tavsiyalar shakllantirilgan.
Ўзбекистон Республикасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, йирик солиқ тўловчилар фаолиятини ташкил этиш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.