Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Дунё банк амалиётида, шу жумладан, Ўзбекистон банк амалиётида депозитлар тижорат банклари мажбуриятларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг депозит базасининг барқарорлигини таъминлаш уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада республикамиз тижорат банкларига депозитлар ва омонатлар жалб қилиш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.