Ушбу мақолада ислом молия бозорини тадқиқ қилиш орқали мамлакатимизга исломий инвестиция ҳажмини ошириш масалалари келтирилган. Бунда ислом молия бозори ва унинг сегментлари таҳлил қилиш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти учун фойдали назарий хулосалар берилган.
Молиявий хизматлар бозорларида банк монополияси муаммоси Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган муҳим масалалардандир. Бу муаммо давлатнинг тижорат банклари капиталини шакллантиришдаги иштироки, қимматли қоғозлар бозори ўртасида тармоқлараро рақобатнинг йўқлиги ва ҳоказолар муаммолари билан янада кескинлашмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон монополияни енгиш, молиявий хизматлар бозорларида ҳалол рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш борасидаги ишларнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган.
Мақолада молиявий технологиялар ва хизматлар соҳасидаги тадқиқотчиларнинг фикри муҳокама қилинган, молиявий технологиянинг ривожланиш босқичлари, ривожланган мамлакатларда молиявий технологияларни ривожланиш тажрибаси ва амалиёти ўрганилган. Уларнинг ривожланишини рағбатлантирувчи омиллар ва молиявий технологияларни ривожланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқлар аниқланган. Шунингдек, уларни миллий иқтисодиётда кенг жорий этиш истиқболлари, ҳамда уларни миллий иқтисодиётда кенгроқ қўллашга тўсиқлик қилаётган омилларни бартараф этиш учун ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни таҳлил қилишган.
Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларини корпоратив қимматли қоғозлар орқали молиялаштиришнинг афзалликлари ва таҳлили ҳамда ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидага акциядорлик жамиятларини корпоратив қимматли қоғозлар орқали молиялаштиришни ривожлантириш истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.