Сунъий интеллектнинг яратилиши ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига кенг кириб келиши юқори самарадор “ақлли” технологиялар орқали сифатли тизимлар йўлга қўйилишига сабаб бўлмоқда. Аммо, уларнинг кун сайин ривожланиб янада мукаммаллашиб бориши қандай оқибатларга олиб келиши маълум эмас. Мақолада халқаро консалтинг компаниялари маълумотлари асосида сунъий интеллектнинг ривожланиши ва кенг жорий этилиши молия бозорига таъсири ва унинг ривожланиб бориши натижасида истиқболи ўрганилган.
Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.