Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган
Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини такомилаштиришни тақозо этади.
Ушбу мақолада республикамизда хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга оширишда мақсадли кўрсаткичларининг истиқболдаги молиялаштириш манбалари баён этилган.
Мақолада мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастурлар, ушбу дастурлар асосида соҳага ажратилаётган кредитларни статистик таҳлил қилиш усулларидан бири бўлмиш мавсумийлик индекси ҳисобланган бўлиб, унда имтиёзли кредитларнинг асосий қисми қайси ойларга тўғри келиши ўрганилган. Ўтказилган статистик тадқиқотлар бўйича тегишли хулоса ва таклифлар берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш, инвесторларнинг мулк ҳуқуқини ишончли кафолатлаш, коррупсияга қарши курашиш, маъмурий тўсиқларни камайтириш каби омиллар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади. Солиқ ва божхона соҳасидаги рағбатлар, давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш, рақамли трансформация ва халқаро савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Мазкур йўналишларда тизимли ва изчил чоралар амалга оширилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини кучайтириш, чет эл ва маҳаллий инвесторлар ишончини орттириш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири экани алоҳида қайд этилади.