Мақолада таълим тизимида молиявий ресурслар, молиялаштириш масалалари, муаммолари ҳамда унинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Шу билан бир қаторда таълим муассасаларида молиявий ресурслар самарадорлиги, молиялаштиришнинг янги моделларини амалиётга жорий этиш асосларига таҳлилий ёндашувлар келтирилган.
Мазкур мақолада мамлакатимизда стартап экотизимининг ривожланиш тенденциялари, институционал муҳит, асосий муаммолар ва келажак учун муҳим йўналишлари ўрганилган. Стартап экотизимини шакллантириш борасида давлат институтлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, стартап лойиҳаларни молиялаштиришда энг самарали институтларидан бири сифатида венчур молиялаштириш зарурияти таҳлил қилинган.