Мақолада акциядорлик компанияларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида айланма маблағладан самаралифойдаланиш таҳлили масалалари ёритилган. Бу борада халқаро амалиёт асосида ўз айланма маблағлари ва ишчи капитали билан таъминланиш ҳолати баҳолаган. Шунингдек, компания айланма маблағларни айланиш коэффициентлари ва пул маблағларини айланиш циклининг ҳисоб-китоби келтирилган. Тадқиқотлар натижасида айланма маблағларидан самарали фойдаланиш таҳлили асосида компания иқтисодий салоҳиятини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар берилган. Мақолада муаммонинг амалий жиҳатлари ўрганилган бўлиб, бу эса компанияларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида айланма маблағлар таҳлилини ўтказишда турли соҳаларда ишлайдиган мутахассислар учун долзарблигини оширади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларига киритилган қиёсий ахборотларнинг тўғрилигини, аниқлигини ҳамда ҳаққоний ёритиб берилганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Буни инобатга олган ҳолда мазкур мақолада айнан қиёсий ахборотларни баҳолаш, қиёсий ахборотлар тўғрисида ишончли аудиторлик далилларини олиш ва таҳлилий амалларни ўтказиш жараёнларига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг молиявий ҳолати тўғрисида ишончли хулосаларни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоботнинг халқаро МҲХС стандартларига мос таҳлилни амалга оширишжараёнлари ва масалаларига бағишланган. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий интеграциясида мазкур стандартларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Улардан фойдаланиш таҳлил жараёнида қўлланиладиган молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини халқаро молия бозорларига интеграциясини, инвесторларни сифатли таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради. Мақолада мазкур жараёнларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси, асосий масалалар ва амалий тадбирлар тадқиқ қилинган.