• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
Журабек Курбанбаев , Нурбек Ризаев

Мақолада республикамизда ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида шакллантириш, унинг услубиётини такомилллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда унинг умумий, услубий, техникавий ҳамда ташкилий масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини бухгалтерия мақсадларида ва солиқ мақсадларида ишлаб чиқиш, унга қўйилган талаблар, ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш, ҳисоб сиёсатида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш тартиби масалалари баёни келтириб ўтилган.

01/31/2025
  • PDF
341-352 66 43
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ТУЗИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Жамшид Сайфуллоев

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва молиявий ҳисоботни тузишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти ёритилган. Мақолада ҳисоб сиёсатини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланадиган мақсадларга аниқлик киритилган. Тадқиқотлар натижасида ҳисоб сиёсатини тузишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

11/30/2023
  • PDF
470-474 88 73
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ТУЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдураҳим Тўраев

Мазкур мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндошувлар асосида тўртта босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби очиб берилган.

06/30/2024
  • PDF
440-446 76 56
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ
Фаризабону Юсупова

Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.

07/31/2024
  • PDF
470-484 80 43
НЕФТЕГАЗ ТАШКИЛОТЛАРИДА ДАРОМАДЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ СИЁСАТИНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ИШОНЧЛИЛИГИГА ТАЪСИРИ
Мунисабону Тошпулатова

В статье исследуется влияние учетной политики по выручке на достоверность финансовой отчетности нефтегазовых организаций. Актуальность темы обусловлена сложностью признания выручки в нефтегазовой отрасли, а также необходимостью обеспечения прозрачности и надежности финансовых данных. В работе применены методы сравнительного анализа  иизучения нормативной базы. Результаты исследования показывают, что выбор учетной политики существенно влияет на представление финансовых результатов и может как повысить, так и снизить доверие пользователей отчетности. Предложены рекомендации по совершенствованию учетной политики для повышения достоверности финансовой отчетности.

12/29/2025
  • PDF (Russian)
371-380 30 16
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШНИНГ МУАММОЛАРИ
Зият Курбанов

Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқлаштиришнинг назарий масалалари ёритилган. Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар моҳияти ва улар тоифасига киритиш мезонлари кўрсатиб берилган.

02/27/2026
  • PDF
283-288 26 15
МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТДА АКС ЭТТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Чарос Жаббарова, Комил Ҳотамов

Ушбу мақолада мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва ҳисоботда акс эттирилиши масалалари ўрганилган. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисоботда акс эттирилиши, бухгалтерия балансида мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантирилиши, шунингдек, инвесторларнинг қарорлари учун аҳамиятлилиги ва молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ўзгаришига таъсири бўлганда жорий мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботда акс эттириш бўйича таклифлар шакллантирилган

12/27/2024
  • PDF
284-296 58 40
МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ КАЛЬКУЛЯЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Саитмурод Джуманов

Маҳсулот таннархини аниқлаш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали бошқарув учун муҳим омилдир. Замонавий калькуляция усуллари ахборот технологиялари ва мураккаб моделлардан фойдаланишга асосланиб, таннархни аниқлаш ва таҳлил қилишни осонлаштиради. Бу усуллар ишлаб чиқариш жараёнини оптимизация қилиш, харажатларни самарали бошқариш ва қарорлар қабул қилишда катта аҳамиятга эга. Услубларнинг ҳар бири ўзининг махсус афзалликлари билан, тўғри ҳисоб-китоб ва иқтисодий самарадорликка эришишга ёрдам беради. Замонавий технологиялар ва тажриба асосида, мазкур усулларни амалиётга жорий этиш ташкилотларга рақобатбардошликни ошириш ва ресурсларни тежаш имконини яратади.

11/28/2025
  • PDF
333-339 49 40
ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Нигора Алимханова

Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.

12/31/2023
  • PDF
123-130 135 87
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ МОҲИЯТИ, ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
Шаҳноза Пардаева

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобининг моҳияти, вазифалари, функциялари ва методлари таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув ҳисобининг моҳиятини белгилаб берувчи муҳим жиҳатлари бўйича илмий хулоса ва таклифлар берилган.

11/30/2023
  • PDF
342-348 297 108
1 - 10 from 10

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer