Мазкур мақолада молиявий ресурсларни прогнозлаш ҳудудий корхоналар учун стратегик режалаштиришнинг муҳим жиҳатлари ҳамда ҳудудий даражада ишлайдиган корхоналарнинг молиявий ресурсларини башорат қилиш билан боғлиқ мураккабликлар ва муаммоларни ўрганади. Молиявий прогнозлаш жараёни келажакдаги молиявий кўрсаткичлар тўғрисида маълумотли прогнозлар қилиш учун тарихий маълумотлар, бозор тенденциялари ва иқтисодий кўрсаткичларни ҳар томонлама таҳлил қилишни ўз ичига олади. Ушбу мақолада аниқ молиявий прогнозлашнинг муҳимлигини, унинг қарорларни қабул қилишдаги оқибатларини ва ҳудудий корхоналар ушбу жараёнда дуч келиши мумкин бўлган тўсиқларни таъкидлайди. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали корхоналар ўзларини турли сценарийларга яхшироқ тайёрлашлари, ресурсларни самарали тақсимлашлари ва узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка ҳисса қўшадиган стратегик қарорларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларига киритилган қиёсий ахборотларнинг тўғрилигини, аниқлигини ҳамда ҳаққоний ёритиб берилганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Буни инобатга олган ҳолда мазкур мақолада айнан қиёсий ахборотларни баҳолаш, қиёсий ахборотлар тўғрисида ишончли аудиторлик далилларини олиш ва таҳлилий амалларни ўтказиш жараёнларига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг молиявий ҳолати тўғрисида ишончли хулосаларни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.
Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис уларнинг қийматини ошириш бўйича асосий омиллар кўриб ўтилган. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмаслиги кўриб чиқилган. Шу сабабли корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чоралар батафсил ўрганилган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Мақолада аҳоли турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи омиллар тизимлаштирилган. Турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи моддий ва номоддий кўрсаткичлар хорижий олимларнинг қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда давлатнинг молиявий сиёсати ва уни амалга оширишнинг устувор жиҳатлари тадқиқ этилиб, уни такомиллаштиришга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада темир йўл корхоналари фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи рентабеллик кўрсатгичи, унинг корхона иқтисодий-молиявий ҳолатини акс эттиришда ўрни ва бошқа кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди.
Ушбу мақолада Ўзбекистон телекоммуникация корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси кўриб чиқилган. Методологияда ҳисобга олинган асосий кўрсаткичлар инновацион фаоллик даражаси, инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий ва ижтимоий натижалардир. Методология инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Мазкур мақолада 1995-2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган. Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини ўрганиш асосида IPO жараёнларида миллий компаниялар учун корхона адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.
Мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари ҳамда иқтисодчи олимлар томонидан ушбу кўрсаткични аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар ўрганилган. Шунингдек, тадқиқ этилган маълумотлар асосида саноат корхоналарида иқтисодий барқарорликни баҳолаш тизими таклиф этилган
Мақолада иқтисодий хавфсизликнинг турли даражаларини баҳолашни акс эттирувчи иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари матрицаси хамда иқтисодий хавфсизликнинг институционал тизимини тадқиқ этишга турли услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган.