Миллий молия бозорининг барқарор ривожланиши корпоратив капитал шаклланишининг замонавий механизмлари ва қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу тадқиқотда корпоратив молиянинг молиявий инструментлари билан капитал бозори инфратузилмаси ўртасидаги интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилиниб, қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнларига таъсири илмий асосда ёритилди. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик усуллар ва норматив-ҳуқуқий база таҳлилидан фойдаланилди. Натижалар корпоратив молия билан қимматли қоғозлар бозори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик капитал қийматини оптималлаштириши, корхоналарнинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириши ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай чоралар молиявий тизимнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаб, уни жаҳон стандартларига мос ҳолда такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ушбу мақола Ўзбекистон шароитида рақамли молиявий активларни солиққа тортиш билан боғлиқ муаммолар ва имкониятларни танқидий кўриб чиқади. Норматив-ҳуқуқий база доирасидаги мавжуд муаммоларга эътибор қаратган ҳолда, у активларнинг аниқ таснифи йўқлиги, криптовалюталар учун ноаниқ солиқ режими, дастлабки танга таклифлари (ICO) учун етарли қоидаларнинг йўқлиги, халқаро ҳамкорликнинг чекланганлиги ва ҳисобот бериш механизмларининг етарли эмаслиги каби масалаларни ўрганади. Мақолада ушбу муаммоларни бартараф этиш ва янада мослашувчан ва самарали солиққа тортиш тизимини яратишга қаратилган Ўзбекистон шароитига мослаштирилган илмий асосланган тавсиялар тўплами таклиф этилади. Мақола ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали солиқ органлари ва Ўзбекистонда ривожланаётган рақамли молиявий экотизимни бошқараётган манфаатдор томонлар учун қимматли тушунчаларни тақдим этишга қаратилган.
Ушбу мақола Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ўрнига бағишланган. Ривожланишнинг асосий детерминантлари сифатида давлат қўллаб-қувватлаши, инфратузилма даражаси, молиявий ресурсларга етарли имконият ва ишчи кучининг малакаси кўриб чиқилган. Алоҳида эътибор инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган бўлиб, улар бизнес жараёнларини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ҳамда бозорларни кенгайтиришга хизмат қилади. Олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, соҳа қатор муаммоларга дуч келмоқда: молиялаштириш имкониятларининг чекланганлиги, рақобатнинг юқорилиги ва маъмурий тўсиқлар. Шу билан бирга, бюрократик тартиб таомилларни қисқартириш, солиқ имтиёзлари бериш ва хизматлар экспортини рағбатлантиришга қаратилган давлат ташаббуслари соҳанинг янада ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини кенгайтириш бўйича катта салоҳиятга эга, айниқса экспорт ва халқаро бозорларга интеграция орқали. Комплекс чораларни амалга ошириш эса кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг диверсификациясини таъминлаш имконини беради
Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.