Ушбу мақолада молиявий натижалар ҳисобини халқаро стандартларга ўтказиш борасидаги долзарб масалалар қайд қилинган. Хорижлик ва мамлакатимиз олимлари томонидан молиявий натижаларга берилган таърифлар танқидий ўрганилган. Тадқиқот ишида молиявий натижаларга такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Келтирилган таърифда халқаро стандартларга мувофиқ молиявий натижалар шаклланиши, даромад ва харажатларни мувофиқлик принципига асосан бир-бирига таққосланиши натижасида фойда ёки зарар юзага келиши, фойда хусусий капитални кўпайтирувчи, зарар эса хусусий капитални камайтирувчи омил эканлигини инобатга олинган. Ҳисоблаш, реализация, мувофиқлик, ва иқтисодий наф олиш принципларининг амал қилиш кетма-кетлиги тавсия этилган
Ушбу мақолада Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг афзалликлари, 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига мувофиқ операция нархини аниқлаш тартиби келтирилган. Шунингдек, ишда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлган ҳолларда тушумларни, молиявий даромад ва харажатларни, узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзлари ва шартномавий мажбуриятларни тан олиш, бухгалтерия счётларида акс эттириш ҳамда молиявий ҳисобот масалалари ёритилган.
Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги кўрсаткичлари ва миллий иқтисодиётнинг ўзаро эконометрик боғлиқлиги таҳлил қилинган. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ва банкларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари корреляцияси асосида эконометрик модел шакллантирилган ҳамда тегишли хулосалар берилган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Мақолада хорижий тижорат банки мисолида кредитлаш механизмига бевосита ва билвосита таъсир қилувчи молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, банк даромадлари таркиби каби кўрсаткичларнинг 10 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.
Мазкур мақолада республикамизда хуфиёна иқтисодиётни улушини камайтиришда молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар томонидан даромадлар ҳажмини яшириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларидан фойдаланишнинг кенг тарқалган амалиётига қарши курашиш бўйича ишлари тарқоқ ва изчил олиб борилмаётгани солиқ интизомининг пасайишига, яширин иқтисодиёт кўламининг сақланиб қолишига ва инсофли тадбиркорлар учун бизнес юритиш шартларининг ёмонлашишини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб борилган, уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи тадқиқ этилган бўлиб, унда даромад ва харажатларга иқтисодий категория сифатида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан берилган таърифлар, миллий ва халқаро стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар очиб берилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни назарий жиҳатдан такомиллаштирувчи таърифлар муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада маҳаллий бюджетларни шакллантириш молиявий стратегиянинг муҳим босқичи сифатида тадқиқ этилган. Бунда, 2024 йилга мўлжалланган Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари тузилиши таҳлили ўтказилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетни шакллантиришдаги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар берилган.
Ушбу мақолада аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига доир илмий муаммолартадқиқ этилган бўлиб, аҳоли даромадларининг табақаланиши ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ажралмас элементи сифатида кўриб чиқилган. Аҳоли даромадлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бунда фуқаронинг ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи ижтимоий муҳитга кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектуал ва бошқарувчилик қобилияти каби кўплаб омиллар ўрганилган.