Ушбу мақолада 40-сон БҲХС “Инвестициявий кўчмас мулк” стандарти асосида инвестициявий кўчмас мулкни (ИКМ) давомий баҳолаш долзарблиги асосланган. Илмий ишда ИКМнинг моҳияти, бошланғич қийматда баҳолаш ва давомий харажатлар ҳисоби ёритилган. ИКМни бошланғич қиймат модели ва адолатли қиймат моделида баҳолашнинг услубий тартиби амалий мисолларда кўрсатиб берилган. Счётлар режасига 0191 “Инвестициявий кўчмас мулк: ер участкаси”, 0192 “Инвестициявий кўчмас мулк: бино”, 9391 “ИКМ қиймати ошишидан даромад” счётларини киритиш таклиф этилди. Минимал ижара тўловларининг келтирилган қийматида ҳисоблаш тартиби асосланди. Адолатли қийматда баҳолаш моделини қўллаш бўйича айнан ўхшаш (аналогик) сотув методи, даромадларни капитализациялаш методи ва харажатли методларининг мазмун-моҳияти очиб берилди. Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда ИКМларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.