Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.