• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШГА ЎТИШ
Фарҳод Аҳроров

Мақолада экологик қишлоқ хўжалиги ва органик маҳсулотлар етиштириш тизимини такомиллаштиришда хорижий тажрибаларни ўрганиш муҳимлиги ёритилган. Бу иқтисодиётни диверсификация қилишнинг ҳал қилувчи йўналиши сифатида қаралмоқда. Бундай ёндашув корхоналарни экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ўтказиш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланиш сари йўлга қўйиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг экологик-иқтисодий самарадорлигини оширишга, экологик маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш контекстида қишлоқ хўжалиги барқарорлиги, органик деҳқончилик ва иқтисодиётни диверсификация қилишга қаратилган. Экологик деҳқончиликка ўтишда пахта етиштириш ҳолати таҳлил қилиниб, тавсиялар берилди.

03/30/2024
  • PDF
222-229 108 63
РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
Неъматжон Отажанов

Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишнинг назарий-методологик асослари ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган бўлиб, рақамли маркировкалашнинг моҳияти, яъни товар ҳаракатини тўлиқ кузатиш, уларнинг ҳақиқийлиги ва сифатини кафолатлаш ҳамда солиқ-божхона органлари учун шаффоф ахборот муҳитини яратишдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган, шунингдек, ушбу тизимнинг иқтисодий аҳамияти, жумладан давлат бюджети даромадларини ошириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш, контрафакт маҳсулотлар айланмасини чеклаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва миллий иқтисодиётда рақамли трансформация жараёнларини чуқурлаштиришдаги самарадорлиги ёритилиб, хорижий тажриба асосида қиёсий таҳлил қилинган.

10/31/2025
  • PDF
310-319 26 33
СУҒУРТА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АНДEРРАЙТИНГ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Умид Имомов

Мақолада суғурта хизматлари бозорида компаниялар томонидан маҳсулотлар андеррайтинги жараёнлари маҳсулотлар турларидан келиб чиққан ҳолда ўрганилган. Суғурта маҳсулотларининг турларига қараб андеррайтингини амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган.

02/27/2025
  • PDF
293-300 37 0
ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИДА ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШДА ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ СТРАТЕГИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ
Илхом Хайдаров

Мақолада пахта-тўқимачилик кластерларида экспортбоп
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда самарали диверсификациялаш
стратегиясини танлаш масаласи ўрганилган

02/29/2024
  • PDF
661-664 87 58
ЎЗБЕКИСТОНДА АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШИ ҲАМДА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНИШИ ТАҲЛИЛИ
Хушвакт Раджабов

Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган
маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва
сотиш бўйича олиб борилган таҳлиллар ҳақида умумий маълумот берилган. Тадқиқот
бозор динамикаси, меъёрий-ҳуқуқий базалар, саноат иштирокчилари ва ушбу икки
секторга таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳар томонлама
текширишни ўз ичига олади.
Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва
хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз
солиғи маъмуриятчилиги назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий
йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари
интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган

02/29/2024
  • PDF
538-546 82 82
АГРОСАНОАТ КОМПЛЕКСИДА МАҲАЛЛИЙ КОНТЕНТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИ: ЕЧИМЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Жамолиддин Умурзаков , Шахида Ходжаева

Агросаноат мажмуаси Ўзбекистон иқтисодиётининг алоҳида аҳмаиятга эга, муҳим тармоғи бўлиб, соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, озиқ-овқат саноати ва тегишли хизматларни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда агросаноат мажмуасининг йирик лойиҳалари асосан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, технологиялар ва хомашёга таянган. Бу модернизацияни жадаллаштириш билан бирга, хорижий этказиб берувчиларга узоқ муддатли қарамликни ҳам келтириб чиқарди. Бинобарин, бундай лойиҳаларда маҳаллий контент улушини ошириш стратегик устувор вазифа бўлиб, миллий саноатни мустаҳкамлайди, иш ўринлари яратилишини рағбатлантиради ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлайди.

09/29/2025
  • PDF (Russian)
422-430 13 9
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИНИНГ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Зохид Хакимов

Ўзбекистон Республикасида аҳоли омонатларининг жозибадорлигини ошириш, банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш ва омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тадқиқотда тижорат банклари фаолияти, қонунчилик базаси ва халқаро тажриба чуқур таҳлил қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Германия, Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги омонатларни кафолатлаш тизими Ўзбекистон шароитига мос равишда таққосланди. Жадаллашган рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган қайтариш тизимлари омонатчиларнинг банк тизимига бўлган ишончини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тадқиқот натижалари асосида омонатларни қайтариш муддатини қисқартириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, кафолатланган лимитни ошириш ва маркетинг стратегияларини ривожлантириш каби тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон банк тизимининг барқарорлигини ошириш ва халқаро молия бозорлари билан интеграция жараёнини тезлаштириш учун замин яратади.

12/13/2024
  • PDF
675-681 114 75
КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нурмат Джулибеков

Мақолада кон-металлургия соҳаси ривожлантириш ва истиқболини белгилашда узоқ йилга мўлжалланган стратегия, дастурлар ижросини таминлаш мақсадида солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш масалалари таклиф этилган. Муаллифнинг фикрича макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсишга эришиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда мақсадида кон-металлургия саноати корхоналарида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ундиришда халқаро тажриблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масаларига эътибор қаратиш кераклиги келтирилиб ўтилган.

07/31/2024
  • PDF
279-285 89 29
САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
Ихтиёр Шарипов

Мазкур мақолада сабзавот маҳсулотлари бозори унда маркетинг фаолиятини ташкил этиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилган. Сабзавот маҳсулотлари бозорида маркетинг стратегиясидан фойдаланиш йўналишлари асосланган

04/30/2024
  • PDF
623-630 65 51
ЎЗБЕКИСТОНДА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Ихтиёр Шарипов

Мазкур мақолада Ўзбекистон ахолисининг сабзавотлар истеъмоли ва унинг ривожланиш даражаси ўрганилган. Ўзбекистонда ахоли жон бошига тўғри келадиган сабзавот истеъмол қилиш даражаси аниқланган. Инерцион ва модернизацион цейнарийлар асосида ахолини кунлик сабзавотлар истеъмоли хажмининг ўзгариши прогноз қилинган.

12/31/2023
  • PDF
334-343 84 64
МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ОРҚАЛИ СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
Азизбек Ғиёсов

Мақолада маркировкалаш ва рақамлаштириш тизимини жорий этилиши хуфиёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча кенгайтириш имкониятидан фойдаланишда, маҳсулотлар, ишлаб чиқарувчи ва импортерлар кесимида маркировкалаш тизимини ривожлантириш кетма-кетлиги, шунингдек мазкур тизимга риоя этмаганлиги жавобгарлик чолараларини мақбуллаштириш таклифлари ёритилган.

12/31/2023
  • PDF
164-174 159 81
ЎЗБЕКИСТОНДА ТОВАРЛАРНИ АКЦИЗ СОЛИҒИГА ТОРТИЛИШИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Баҳодир Бойкабилов

Мақолада иқтисодиёт эркинлашувининг ҳозирги босқичида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиётини бошқариш зарурлиги, моҳияти ва омиллари, мақсади, вазифалари ва муаммолари тадқиқ этилган. Мамлакатнинг ривожланишида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиётини бошқариш самарали тадбирларига креатив ёндашувларнинг ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган ва солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш имкониятлари тадқиқ этилиб, тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
122-128 62 28
1 - 12 from 12

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer