Ушбу мақолада республикамизда хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга оширишда мақсадли кўрсаткичларининг истиқболдаги молиялаштириш манбалари баён этилган.
Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) тушунчаси, уларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш усуллари, эркин иқтисодий зоналар инвестицион фаоллик ва инвестиция фаолиятини рағбатлантиришнинг самарали шаклларидан бири эканлиги тўғрисида маълумотлар берилган. Шунингдек, алоҳида ҳудудлар ва умуман мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига кўмаклашувчи маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш асосида инвестиция фаоллигини ошириб бориш тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинган
Ушбу тадқиқот Ўзбекистондаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни давлат томонидан тартибга солишни ўрганиб, унинг минтақавий хусусиятларини ҳамда миллий ва маҳаллий сиёсат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъкидлайди. Унда Тошкент, Навоий ва Фарғона водийси каби ҳудудларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар контсентрацияси Қорақалпоғистон ва Сурхондарё каби ҳудудлардаги кам инвестициялар билан қандай фарқ қилишини ўрганади. Мамлакат бўйлаб мувозанатли иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида сиёсатни мувофиқлаштириш ва инвестиция шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилган
Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.
Мақола тижорат банкларини солиққа тортишнинг хориж тажрибасига бағишланган бўлиб, тадқиқот доирасида хорижлик ва маҳаллий олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар томонидан амалга оширилган солиқ сиёсати ва ундан олинадиган сабоқларнинг қиёсий таҳлили келтирилган ҳамда якунида хулоса шакллантирилган.
Мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида тўқимачилик саноатининг ривожланиши, ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича амалий тажрибалар ёритилган. Тўқимачилик саноати корхоналари молиявий фаолиятини бошқариш, кластерлар ташкил этиш ва уларни бошқариш, тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш масалаларида тадқиқот олиб борган маҳаллий ва хорижий олимларнинг изланишлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақола Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий ва тармоқ тузилиши таҳлилига бағишланган. Ушбу тадқиқот иши доирасида ўтказилган таҳлилларга таяниб саноат ишлаб чиқариши маълумотлари ва ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, стратегик режалаштириш воситалари ва салоҳиятли хомашёни чуқур таҳлил қилиш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш таклиф этилган