Ўзбекистонда маҳалла тизими фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида фаолият юритувчи кичик ҳудуд ҳисобланади. Мақолада ушбу тизимни ҳар томонлама, кенг (инклюзив) ривожлантириш билан боғлиқ мезонлар ҳамда омиллар таҳлил қилинган. Сайхунобод тумани тажрибасини ўрганиш асосида маҳаллани инклюзив ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий модели шакллантирилган.
Мақолада ходимлар иш фаолияти самарадорлигини аниқлашда KPI кўрсаткичларининг афзалликлари ва камчиликлари тизимлаштирилиб, Ўзбекистонда маҳалла раиси томонидан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш индикаторларининг таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги фаолияти учун бериладиган баллни аниқлаш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф берилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистондаги маҳаллалар инфратузилмаларини янада яхшилаш масалалари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ўзбекистонда кейинги йилларда камбағалликни қисқартириш ва уни босқичма-босқич бартараф этишнинг илмий ҳамда амалий муаммоларини ўрганишга эътибор янада ортмоқда. Бундай ҳаракат мамлакатимиз бош таянч нуқтаси бўлган маҳалла ҳудудида ўта долзарб ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олиб, мақолада хорижий давлатлар ҳамда мамлакатимизда тўпланган илмий-амалий натижалар таҳлили асосида маҳалла ҳудудида камбағалликни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш аҳоли даромадларини ошириш, жамият аъзоларининг фаровонлигини оширишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинган.