Ушбу илмий мақолада молия тизимига оид илмий қарашларнинг концептуал асослари ёритилган. Классик ва неоклассик молия назарияси тарафдорларининг молия тизими, унинг элементлари ва молиявий барқарорликка оид полисемантик тавсифдаги илмий қарашлари ўрганилган. Молия тизими барқарорлигига эндоген ва экзоген омиллар таъсирида уни таъминлаш истиқболларига оид илмий қарашлар тизимлаштирилган
Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг умумий хусусиятига ҳамда белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.