Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада банк молиявий ресурсларини самарали бошқаришда кредит портфелини юритишнинг ўрни, тижорат банклари кредит портфелининг ҳолати уларнинг активлар ликвидлилигига таъсири кўриб чиқилган. Тадқиқот материал ва методларига кўра мавзу юзасидан бир қатор хорижий ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари томонидан берилган таърифлар ҳамда фикрлари ўрганилиб, муаллиф томонидан шарҳланиб уларнинг мазмуни очиб берилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда, тижорат банкларида активларни бошқаришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш борасида таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Мақолада халқаро Базел қўмитасининг банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тавсиялари ҳамда тегишли талаблари муҳокама қилинган. Мамлакат банк тизимининг халқаро стандартлар бўйича фаолияти таҳлил қилинган ҳамда тегишли хулосалар берилган
Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир