Ушбу мақолада Ўзбекистон телекоммуникация корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси кўриб чиқилган. Методологияда ҳисобга олинган асосий кўрсаткичлар инновацион фаоллик даражаси, инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий ва ижтимоий натижалардир. Методология инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон мисолида аҳоли фаровонлигини ошириш жараёнида тадбиркорлик фаолиятидан фойдаланиш бўйича қўлланилаётган методологик ёндашувлар таҳлил қилинади. Хусусан, кичик бизнеснинг аҳоли фаровонлигига таъсири турли иқтисодий кўрсаткичлар ва мезонлар асосида баҳоланади, қўлланилаётган усулларнинг афзаллик ва камчиликлари очиб берилади ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Ушбу мақолада Наманган вилояти саноат салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган саноатни ривожланиш механизми таклиф эилган. Наманган вилоятини комплекс-инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Саноат ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик, унинг иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига таьсири илмий асосланган. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари тараққиётининг ҳозирги ҳолати баҳоланган. Мавжуд табиий иқтисодий салоҳиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларини оширишни ривожлантиришнинг асосий омиллари ва хусусиятлари тавсифланган