Ривожланган мамлакатларда кредит механизмини амалий асосларини такомиллаштириш орқали тижорат банкларининг иқтисодиётни реал секторини ривожлантиришдаги ролини ошириш, кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, банкларнинг кредитлаш фаолиятини инновациялар асосида ривожлантириш таъминланмоқда. Ушбу мақолада кредит механизмининг амалий асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва улани ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада кредит рискларини доимий равишда мониторинг қилиш ва риск даражаси (паст, ўрта ва юқори) тўғрисида олдиндан огоҳлантириш имконини берадиган асосий кўрсаткичлар тўплами, маълум бир сценарий асосида белгиланган чегара меъёридан ошиб, банк нуфузига жиддий зарар етказадиган ёки банк стратегиясини ўз вақтида амалга оширишга тўсиқ бўладиган банк учун молиявий зарар кўришга олиб келиши мумкин бўлган кредит рисклари, банк томонидан бузилмаслиги керак бўлган рискнинг асосий кўрсаткичларининг чегаравий қиймати белгиланиши ва белгиланган меъёрга яқинлашганда кредит рискини камайтириш чораларини кўриш ҳамда банк ўз бизнес мақсадларига эришиш учун банк қабул қилишга рози бўлган ёки воз кечишини режалаштирган муҳим рисклар тўғрисида фикр юритилган. Шунингдек кредит рисклари бўйича риск-аппетити ва риск профили кўрсаткичларини ишлаб чиқиш жараёни, механизми бўйича илмий таклиф ва хулосалар берилган.
Мақолада тижорат банклари кредитлаш механизмларининг назарий асослари, шунингдек кредит механизми билан ўзаро боғлиқлигига доир адабиётлар таҳлили келтирилган. Шунингдек, иқтисодиётда тижорат банкларининг кредитлаш механизмларига таъсир қилувчи ташқи омилларнинг назарий асослари шарҳланган ҳамда улар билан боғлиқ амалиётда эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлар ёритилган ҳамда тегишли хулосалар келтирилган.
Мақолада хорижий тижорат банки мисолида кредитлаш механизмига бевосита ва билвосита таъсир қилувчи молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, банк даромадлари таркиби каби кўрсаткичларнинг 10 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.