Ушбу мақолада корхоналар қийматини баҳолаш ва бошқариш концепциясининг назарий асослари, хизмат кўрсатиш тармоқларида фаолият юритаётган корхоналар қийматини баҳолаш ва бошқариш хусусиятлари ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари қийматини бошқариш самарадорлигини белгиловчи омиллар ёритиб берилган. Мамлакатимиз иқтисодиётида хизмат кўрсатиш тармоғи ўрни ва аҳамиятининг ошиб бориш шароитларида хизмат кўрсатиш тармоқларида фаолият юритаётган корхоналарда корхона қийматини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар келтирилган.