Сўнгги ўн йилликда бизнес юритиш усуллари тубдан ўзгарди. Ушбу кескин ўзгаришнинг асосий сабаби янги технологияларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг интернет хизматлари билан уйғунлашувидир. Ушбу тадқиқот компаниялар томонидан рақамли технологияларнинг ҳозирги кунда қандай қўлланилаётганини ўрганади. Хусусан, рақамли трансформация маркетингнинг асосий иштирокида амалга ошириладиган анъанавий қиймат яратиш жараёнларини қандай ўзгартириши таҳлил қилинади. Мақолада рақамли трансформациянинг анъанавий маркетингга, жумладан, унинг роли, тузилмаси ва воситаларига таъсири ўрганилади ҳамда, корхоналарда электрон тижорат тизимини жорий этиш технологияларини ўрганиб, ушбу жараёнда қўлланилаётган технологияларга эътибор қаратади. Дунёнинг энг йирик электрон тижорат компанияларининг йиллик даромадлари бўйича солиштирма таҳлил уларнинг иқтисодий таъсирини очиб беради, шунингдек, ушбу компанияларнинг технологик ютуқлари уларнинг муваффақиятга эришишига олиб келган инновацион амалиётларни кўрсатади. Тадқиқотда рақамли технологияларнинг электрон тижоратдаги муҳим ўрни ҳам кенг стратегик нуқтаи назардан ўрганилади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги йирик электрон тижорат фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар бўйича маълумотлар тақдим этилиб, минтақадаги электрон тижорат технологияларининг ривожланиши ва қўлланилиши тақдим этилди. Ушбу натижалар глобал ва минтақавий электрон тижорат тенденцияларини, шунингдек, ушбу тез ривожланаётган соҳани шакллантирувчи технологик омилларни чуқурроқ англашга ёрдам беради.
Мақолада «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш тенденциялари, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича мақсад ва вазифалари ёритилган. “Яшил” иқтисодиётни амалга ошириш бўйича мавжуд хавфларни бартараф этиш бўйича таклифлар илгари сурилган. «Яшил» иқтисодиётни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳани ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар келтирилган.