Ушбу мақолада Корея Республикасининг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини ўрганиш, “янги яшил курс” ва уни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, “яшил ўсиш” стратегиясининг мамлакат иқтисодиётиниг ривожланишидаги тутган ўрни, уни молиялаштириш ва амалиётга татбиқ этиш йўлида дуч келган хато ва камчиликлар кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада Корея Республикаси 2008 йил қабул қилган узоқ муддатга мўлжалланган “яшил ўсиш” миллий стратегияси (2009-2050)нинг ҳозирги пайтдаги ҳолати ва соҳани ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизга кириб келаётган рақамли технологиялар таъсирида меҳнат бозорининг ҳолати, аҳолининг бандлик кўрсаткичлари, замонавий бандлик шакллари, бу борада хорижий ва маҳаллий олимларнинг қарашлари, АКТ соҳасида бандлик даражаси таҳлили ва соҳага оид бир қатор масалалар ўрганилди. Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида аҳоли бандлиги таъминлаш бўйича тегишли тартибда хулоса ва таклифлар келтириб ўтилди.