Мақолада капитал инвестицияларнинг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган ҳамда иқтисодий категория сифатида тадқиқ ва талқин қилинган. Капитал инвестицияларнинг тавсифи эса, унинг ҳисоб объекти сифатида очиб берилган бўлиб, хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан фикр-мулоҳазалар баён қилинган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган қоидалар ҳисобга олинган ҳолда муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар очиб берилган.
Ушбу илмий мақолада мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва мазкур соҳага киритилган инвестициялар таркибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада миллий иқтисодиётда хорижий инвестицияларнинг ишлаши масаласи тарихий таҳлил қилинган. Муаллифнинг мақсади хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарияси ва амалиёти ривожланишининг асосий босқичларини тавсифлаш, шунингдек, турли хорижий ва маҳаллий олимларнинг хорижий инвестицияларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фикрларини таҳлил қилиш эди.
Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.