Ушбу мақолада хусусий ва давлат иштирокидаги тижорат банкларида активлар ва капитал самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Тижорат банкларида давлат улуши ва молиявий самарадорлик кўрсаткичлари ўзаро таъсири ўрганилган. Республикамиздаги тижорат банклари томонидан IPO амалиётлари орқали самарадорликни ошириш йўллари тўғрисида илмий хулосалар келтирилган.
Инсон капитали, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва барқарор ривожланиш бугунги кунда долзарб бўлган ўзаро боғлиқ масалалар занжиридир. Гендер тенглиги ўз-ўзидан муҳим бўлиб, у аёлларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва инсон салоҳиятининг меҳнат унумдорлигига кучли таъсирида ҳам намоён бўлади. Мазкур мақолада гендер тенглигини таъминлаш,аёллар меҳнат бозорини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сиёсатини давом эттириш билан боғлиқ масалалар таҳлил қилиниб, ушбу таҳлиллар асосида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мақолада акциядорлик жамиятларини IPO орқали молиялаштириш ва акцияларни SPO орқали сотишнинг амалдаги ҳолати таҳлил этилган. Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ, «Қўқон механика заводи» АЖ, «Жиззах пластмасса» АЖ, «UzAuto Motors» АЖ, «Ўзбекинвест» АЖ, «Ўзбектелеком» АК томонидан ҳозирги кунга қадар ўтказилган жами 7 та акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) натижалари, бу борадаги ютуқлар ва муаммолар келтирилган. Мавзу юзасидан тегишли хулосалар чиқарилган, таклифлар берилган.
Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори иш берувчилар ва ўз ишчи кучини таклиф қилувчилар учун ўзининг янги талабларини илгари суради. Бундай талаблардан бири – бу рақамли технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, корхоналарнинг инсон капитали сифатини яхшилаш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада инсон капиталини рақамли ривожлантириш масалалари баён қилинади.