Ушбу мақолада камбағаллик тушунчаси, камбағаллик чегараси, камбағалликни вужудга келиш сабаблари, Ўзбекистонда камбағаллик даражасининг ҳозирги ҳолати таҳлили, камбағаллик даражасини қисқартиришда хорижий мамлакатлар тажрибаси, Ўзбекистонда камбағаллик даражасини янда қисқартиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ёритилган.
Мамлакатнинг ривожланишида ҳар бир инсонга кунлик зарур бўладиган энг кам миқдордаги таъминотнинг етишмаслиги замонавий дунё давлатлари тараққиёти учун бошқа хавфлардан кам бўлмаган камбағаллик хавфини келтириб чиқариши мумкин. Зеро, бунинг замирида шахс, жамият ва давлатнинг бугунги ва эртанги куни, барқарор тараққиётнинг асослари мужассамдир
Ушбу мақолада камбағаллик тушунчасига бўлган турли хил ёндошувлар таҳлили, кмабағалликни вужудга келиш сабаблари, камбағаллик даражасини қисқартиришда тадбиркорлик муҳитини яхшилашнинг аҳамияти, Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали иқтисодиётда кам таъминланганлар улушини қисқартириш йўналишлари ва истиқболлари ёритилган.
Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали тўланадиган нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тизимидаги муаммолар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, ижтимоий нафақаларнинг тайинлаш мезонларига ўзгартишлар киритилишига доир таклиф ва тавсиялар келтирилган.