Ушбу мақоланинг мақсади Туркияда ислом молияси тизимининг ривожланиш тажрибасини ўрганиш, хусусан, ислом молияси (иштирок молияси)нинг ривожланиш тарихи, исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги инфратузилмани шакллантириш, ислом молия тизимининг ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва уларни бартараф этиш мақсадида олиб борилган ислоҳотлар, мазкур соҳани ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот институтларининг аҳамиятини тадқиқ этиш ҳамда мамлакатда исломий молиялаштириш амалиётини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу мақсадларга эришиш учун миқдорий ёндашувдан фойдаланилган. Шунингдек, Туркия тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш йўналишлари кўриб чиқилган.