Мақолада креатив иқтисодиёт тушунчаси ва унинг таркибига кирувчи тармоқлар юзасидан хорижий олимларнинг ёндашувлари баён этилган. Креатив иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича Америка ва Британия ёндашувлари қиёсланган. 1900-2008 йилларда АҚШ меҳнат синфлари таркибида креатив меҳнат синфининг ривожланиш тенденциялари ўрганилган. Буюк Британия услубиёти асосида Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожланиш ҳолати, унинг таркибига кирувчи тармоқлар ҳамда ходимлари сони кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, тармоқ сиёсатининг мақсадлари, йўналишлари ва объектлари, кичик бизнес корхоналарини тармоқ бўйича ихтисослашуви жараёнларини тартибга солиш чора-тадбирлари, иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий эркинлик мезонлари, эркин иқтисодиёт асосида ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий эркинликни тавсифловчи кўрсаткичлар, тадбиркорлар томонидан бизнес фаолиятни ўзгартиришни давлат томонидан тартибга солиш механизми, “Ҳудуд+тармоқ кичик бизнес фаолияти харитаси” механизми ёритилган
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш кўзда тутилган. Бундай мақсадларнинг амалга оширилиши ўз навбатида чуқур ва пухта ўйланган саноат сиёсатини амалга оширишни тақозо этади. Мазкур мақолада импорт ўрнини босувчи саноат сиёсатини амалга оширишнинг хориж тажрибаси тадқиқ қилинади.
Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг иқтисодиётга таъсири, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ), аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ва унинг ўртача йиллик ўсиши, иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, охирги етти йилда ЯИМ ўсиш суръатлари ҳамда қурилиш, хизматлар соҳаси, саноат тармоғи ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯИМ ўсишига таъсири таҳлил қилинган
В данной статье проанализированы источники формирования и запасы водных ресурсов, состояние потребление воды по отраслям экономики Узбекистана. Предложены рекомендации по повышению эффективности управления водными ресурсами Узбекистана в среднесрочной перспективе на трансграничном и национальном уровне.
Мазкур мақолада иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича солиқ салоҳиятини ҳисоблаш формулалари келтирилган, шунингдек, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, бюджет харажатлар эҳтиёжларини тенглаштириш дастурларининг асосий жиҳатларини аниқлашда мавжуд инновацион усуллар ва услубий ёндашувларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодий-математик моделлаштириш ва прогнозлашнинг кенг кўламли усулларини жорий этиш юзасидан таклифлар келтирилган.
Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, уларнинг фарқли жиҳатлари, ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсири йўналишлари, тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес фаолиятининг ривожланишига таъсири, “Тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари, Европа ва Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси, Европа Иттифоқида инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши масалалари ёритилган.
Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўрнини таҳлил қилишда мавжуд бўлган муаммолар ва потенциал имкониятлар аниқланган. Шу билан бирга кичик бизнес субъектларини экспорт салоҳиятини иқтисодиёт тармоқлари кесимида, экспорт ва инновация жараёнларини ўзаро мувофиқ холда йўлга қўйиш асосида кенгайтириш ва такомиллаштириш йўллари таклиф қилинган.