Мақола Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилишда жалб қилинган инвестицияларнинг замонавий тенденцияларини таҳлил қилиш ва инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар беришга бағишланган. Унда 2017-2023 йилларда мамлакат ҳудудларида инвестицияларнинг ўсиш суръатлари таҳлил қилинган. Инвестиция фаоллигини ошириш бўйича хулосалар берилган.
Мақолада «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш тенденциялари, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича мақсад ва вазифалари ёритилган. “Яшил” иқтисодиётни амалга ошириш бўйича мавжуд хавфларни бартараф этиш бўйича таклифлар илгари сурилган. «Яшил» иқтисодиётни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳани ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар келтирилган.