Ушбу мақолада кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг шаклланишида объектив бозор қонунлари чегарасидан чиқишга ундовчи ҳолатлар аниқланиб, кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолашнинг муаллифлик услуби ишлаб чиқилган. Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича рентабеллик даражаси аниқланиб, Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилманинг самарадорлик даражаси баҳоланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон телекоммуникация корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси кўриб чиқилган. Методологияда ҳисобга олинган асосий кўрсаткичлар инновацион фаоллик даражаси, инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий ва ижтимоий натижалардир. Методология инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Мақолада Ўзбекистон шароитида кичик ва ўрта бизнесда (КЎБ) инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг ҳудудий иқтисодий имкониятлари, хусусиятлари ва инновацион омиллари таҳлил этилган. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ифодалавчи интеграл индекслар аниқланган ва шу индекслар ёрдамида ҳудудлар кесимида КЎБда инновацион фаолиятни ривожланишида имитацион инновациялардан фойдаланиш имкониятлари аниқланган.
Мақола "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти корхоналари иқтисодий фаолиятининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилади. Ушбу таҳлилда "Ўзбекнефтгаз" жамияти корхоналарининг энергетика секторидаги роли, иқтисодий фаолиятининг амалдаги ҳолати, амалга ошириладиган йўналишлар ва чорак ишловчилари аниқланади.
Ўз фаолиятини амалга оширишда тижорат банклари, шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритувчи ҳар қандай хўжалик юритувчи суғбъектлар максимал фойда олишга интиладилар. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, банклар томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар рикснинг юқори таъсирига эга бўлишади. Мақолада банк рискларининг иқтисодий моҳияти, турли олим ва тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган, шунингдек уларнинг классификациясига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Мақола Ўзбекистонда норасмий иқтисодиёт ҳажми ва таркибини баҳолашган бўлиб, норасмий иқтисодиёт тушунчасини моҳияти ҳам ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонда норасмий иқтисодий фаолиятнинг кенг тарқалишидаги сабаб ва омиллар таҳлил қилинган бўлиб, норасмий иқтисодий фаолиятни тўлиқ қамраб олишдаги чекловлар бўйича фикр-мулоҳазалар келтирилган. Ўзбекистонда норасмий иқтисодий фаолият юритган субъектларнинг 2021-2023 йиллардаги ҳолати таҳлил қилиниб, мақола якунида хулоса шакллантирилган.
Мақолада даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи тадқиқ этилган бўлиб, унда даромад ва харажатларга иқтисодий категория сифатида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан берилган таърифлар, миллий ва халқаро стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар очиб берилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни назарий жиҳатдан такомиллаштирувчи таърифлар муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда маҳалла тизими фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи сифатида фаолият юритувчи кичик ҳудуд ҳисобланади. Мақолада ушбу тизимни ҳар томонлама, кенг (инклюзив) ривожлантириш билан боғлиқ мезонлар ҳамда омиллар таҳлил қилинган. Сайхунобод тумани тажрибасини ўрганиш асосида маҳаллани инклюзив ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий модели шакллантирилган.
Ушбу мақолада кичик ва ўрта бизнес субъектлари солиққа тортишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва бандлик имкониятларини яратишда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, солиққа тортиш нуқтаи назаридан кичик ва ўрта бизнес дуч келадиган асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг солиқ мажбуриятларини яхшилаш ва солиқ юкини енгиллаштириш учун потенциал ечимларни таклиф қилишга қаратилган. Мазкур муаммоларни ҳал этишда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тажриба ҳисобга олинган. Ушбу тадқиқот натижалари сиёсатчиларга, солиқ органларига ва бизнес эгаларига кичик ва ўрта бизнес учун солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб чиқишда маълумот бериши мумкин, бу эса уларнинг ўсишига ёрдам беради ва умумий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади. Чунки бу солиқ ёрдамида корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, уларнинг фарқли жиҳатлари, ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсири йўналишлари, тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес фаолиятининг ривожланишига таъсири, “Тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари, Европа ва Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси, Европа Иттифоқида инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши масалалари ёритилган.
Ушбу мақолада суверен фондлар фаолият самарадорлигини баҳолаш усуллари ўрганилган. Шунингдек, ҳар бир таклиф этилган мезон таркибида у ёки бу мезоннинг бажарилиш даражасини объектив баҳолайдиган комплекс кўрсаткичлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Суверен фондлар фаолияти, улар томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва баҳолаш мезонлари тақдим этилган.
Мақолада миллий иқтисодиётда хорижий инвестицияларнинг ишлаши масаласи тарихий таҳлил қилинган. Муаллифнинг мақсади хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарияси ва амалиёти ривожланишининг асосий босқичларини тавсифлаш, шунингдек, турли хорижий ва маҳаллий олимларнинг хорижий инвестицияларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фикрларини таҳлил қилиш эди.
Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.
Молиявий инқирозга қарши кураш сиёсатини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида давлат компаниялари ўзларининг молиявий барқарорлигини сақлаб қолишга ва уларни ушбу инқироздан олиб чиқадиган йўлни топишга муваффақ бўлдилар. Ўзбекистондаги танланган давлат компанияларининг молиявий инқирозларни бошқариш имкониятлари ҳамда бу компаниялар қай даражада молиявий тангликни бошдан кечираётганини кўриб чиқамиз. Энйи нисбий тўлов қобилияти моделини Ўзбекистондаги фаолият юритувчи тўртта стратегик муҳим давлат корхонасига қўлланган.