Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Мақола хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобинини юритишнинг тушунчалари ва моҳиятининг концептуал ёндошувлари ёритилган. Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини барқарорлигини таъминлаши ва унинг ривожланишини белгиловчи муҳим омил эканлиги очиқланган. Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижаларининг прогноз қилинишини оширади, бу уларнинг инқирозларини олдиндан кўриш ва олдини олишга ҳамда молиявий ҳисоботлардан фойдаланиш иқтисодий циклларни камайтиришга имкон беради.
Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбариятидан кескин рақобат шароитида ўз фаолиятини олдига қўйган мақсад ва стратегияларга мувофиқлигини таъминлаш учун онгли равишда иш натижаларини баҳолашлари талаб этилади. Бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таркибий қисми ва ходимларининг иш натижалари самарадорлиги ҳамда унумдорлигини аниқлаш, шунингдек аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигидан далолат беради. Айнан шундай тадбирларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти операцион аудитдан фойдаланиши лозим. Мазкур мақолада операцион аудитни амалга ошириш ва уни оммалаштиришга яратилган шарт-шароитлар ҳамда тўсиқ бўладиган омиллар ёритиб берилган.
Ушбу мақолада Хоразм вилоятида хизматлар кўрсатиш фаолиятининг асосий тури бўлган корхоналар сонининг динамикаси таҳлили, Хоразм вилояти туманларида хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича субъектлар сони ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмининг динамикаси таҳлили, Хоразм вилоятида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмининг динамикаси таҳлили ва хизматлар соҳасининг ривожланиш хусусиятлари, Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарни янада ривожлантириш, иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун янада қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш мақсадлари ёритилган.