Мақолада замонавий иқтисодий трансформациялар, иқлим ўзгаришлари, билимлар иқтисодиётининг вужудга келиши, глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ дунё аҳолисининг дунёқараши, хулқ-атвор тамойиллари тобора бир хиллашиб бораётганлиги билан боғлиқ равишда ҳукмрон иқтисодий тафаккурнинг ҳозирги давр ижтимоий-иқтисодий муаммоларига жавоб бера олмай қолаётганлигини ҳисобга олиб, нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-маданий, маънавий-этик ва маънавий-психологик жиҳатларни акс эттирадиган кишилар ўртасидаги муносабатларнинг амал қилиши янги тамойилларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган. Бу иқтисодиёт назарияси фанининг иқтисодий сиёсатнинг назарий асоси, бошқа иқтисодий фанларнинг назарий-услубий асоси сифатидаги вазифаларини трансформация жараёнлари туфайли етарли даражада бажара олмаётганлиги билан боғлиқлиги асосланган.
Ушбу мақолада халқаро суғурта бозорининг ривожланиш тенденциялари ва уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш имкониятлари таҳлил қилинган. Суғурта соҳасига таъсир этувчи асосий макроиқтисодий омиллар, рақамли трансформация ва тартибга солиш ўзгаришлари ўрганилган. Solvency II халқаро стандартларини жорий этиш зарурати ва Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Тадқиқот якунида рақамлаштириш, молиявий саводхонликни ошириш ва суғурта секторидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган