Ушбу мақолада қайта тикланувчи энергия манбаларининг экоэнергетик ресурслари, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва харажатлар потенциали таҳлил қилиниб, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши стратегияси, энергия талаблари ва иссиқхона эффекти, чиқиндиларни камайтириш вариантлари ҳамда қайта тикланувчи технологиялар (қуёш, шамол, биоэнергетика ва гидроэнергетика) таҳлил қилинган.
Иқлим ўзгариши шароитларида қуруқ ва юқори ҳароратга чидамли ўсимликларнинг селекцияси ҳамда уруғчилигини ривожлантириш, экологик ва биологик ёндашувларни янада кенгайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда ер ва сув тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланиш масалалари ёритилган.