Мақолада аҳоли турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи омиллар тизимлаштирилган. Турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи моддий ва номоддий кўрсаткичлар хорижий олимларнинг қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда давлатнинг молиявий сиёсати ва уни амалга оширишнинг устувор жиҳатлари тадқиқ этилиб, уни такомиллаштиришга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда ва Марказий Осиёда сув муаммосини бартараф этиш йўллари асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни, яъни сув тежовчи технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш, шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таннархи ошиб кетишини олдини олиш масалалари таклиф этилган.
Мақолада олий таълим муассасаларининг хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг таснифи, уларнинг олий таълим муассасалари билан муносабатлари, истеъмолчилар томонидан олий таълим муассасини танлаш омиллари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш бўйича потенциал стратегия ва ёндашувлар ёритилади. Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш учун кенг қамровли рақамли трансформация стратегиясини амалга ошириш. Солиқ тўловчиларга декларация топшириш, тўловларни амалга ошириш ва солиқ маълумотларидан қулай фойдаланиш имконини берувчи қулай онлайн порталлар ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш. Солиқ мажбуриятлари, имтиёзлар ва муддатлар тўғрисида хабардорликни ошириш учун солиқ тўловчиларни ўқитиш кампанияларини бошлаш. Солиқ тартиб-қоидалари ва шаклларини соддалаштириш, уларни соддалаштириш ва солиқ тўловчилар қулайлик яратиш. Айниқса, кичик бизнес ва якка тартибдаги солиқ тўловчилар учун солиққа тортиш талабларини соддалаштириш ўрганиб чиқилади. Солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш ва қайтариш бўйича аниқ тушунтиришлар бериш орқали солиқ жараёнларида шаффофликни ошириш ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчиларга самарали хизмат кўрсатишини таъминлаш учун уларни ўқитиш ва салоҳиятини оширишга сармоя киритиш. Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш қонунчиликни ихтиёрий бажаришни рағбатлантириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ва ижобий ишбилармонлик муҳитини рағбатлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.
Мақолада ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражаси сифатини янада яхшилаш хусусиятларини очиб берувчи маҳаллий бюджет даромадлари манбаларини оширишнинг долзарблиги асослаган ҳамда боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий таклиф ва хулосалар келтирилган.
Ушбу мақолада профессионал таълимни молиялаштиришнинг хориж тажрибаси ўрганилган, хорижлик иқтисодчи олимларнинг таълимни молиялаштиришга оид фикрлари баён қилинган. Шунингдек, профессионал таълимни молиялаштиришнинг бугунги кундаги долзарблиги, унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири борасида муҳокамалар олиб борилиб, хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда транспорт-логистика тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш ва Ўзбекистоннинг транспорт-логистика каридорларига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, ҳозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш йўлларини амалиётга жорий этиш таклиф этилган.
Ушбу мақолада Рақамли “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифаларини бажариш механизмлари, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ва электрон хукуматни ривожлантиришнинг такомиллаштириш ва IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш таклиф этилган.
Ушбу мақолада ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий асослар таҳлили ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўтказилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнида амалга оширилган лойиҳалар таҳлили ёритилган. Шунингдек, ташаббускорлар овоз йиғишга сарфлаётган маблағларни лойиҳани молиялаштириш учун йўналтиришга имкон берувчи биргаликда молиялаштириш механизмига таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада технологик стартаплар учун венчур капиталини жалб қилишнинг самарали стратегиялари батафсил таҳлил қилинган. Стартапларнинг ривожланишида молиявий ёрдамни жалб қилиш, бозор салоҳиятини баҳолаш ва ишончли бизнес-режа яратиш каби муҳим жиҳатлар ёритилган. Шунингдек, венчур капитал сармоядорларини жалб қилишда таваккалчиликларни камайтиришга ёрдам берувчи усуллар кўрсатилган. Ўзбекистон шароитида венчур сармояларининг ўрни ва иқтисодий имкониятлари таҳлил қилинган. Ушбу стратегиялар янги технологик компанияларнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш учун аҳамиятли ҳисобланади.