• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
КОРХОНАЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ ТАВСИФИ, КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тохир Саттаров

Ушбу мақолада ишлаб чиқариш жараёни таркибий қисмлари, ишлаб чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг берган таърифлари тадқиқ қилинди ва унинг олтита хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ишда ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари тизими жумладан, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар, маҳсулот чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар, меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар, маҳсулот таннархи билан боғлиқ кўрсаткичлар тартиби келтирилган. Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ёритилган.

05/30/2025
  • PDF
309-317 125 44
ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тоҳир Сатторов

Ушбу мақолада соҳага доир манбаларнинг таҳлили асосида “ишлаб чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчаларига таърифлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди.  МҲХСларига ўтаётган ташкилотларда ишчи счётлар режасига маҳсулот таннархига оид ишчи счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг боғланишларига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилди. Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш харажатлари захираларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши таклиф этилди. 

06/30/2025
  • PDF
220-233 114 39
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ВА БАҲОНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Садоқат Ҳасанова

Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

09/30/2024
  • PDF
414-420 77 25
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ИХТИСОСЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ БАҲОЛАШНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Кувондик Шарипов

Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

08/30/2024
  • PDF
458-467 42 26
УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИ ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНАЛАРДА ҚЎЛЛАБ – ҚУВВАТЛАШ
Даврон Рафеев

Ушбу мақолада туристик-меҳмонхона мажмуаларида ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳамда умумхўжалик харажатлари ҳисобини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Туристик-меҳмонхона субъектлари харажатларини таснифлаш, тан олиш, ҳисоб-китоб қилиш, тақсимлаш ҳамда улар ҳисоби методологик асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар берилган.

12/29/2025
  • PDF
366-370 7 8
МОЛИЯ МУАССАСАЛАРИДА ИСТИСНА ШАРТНОМАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Нилуфар Батирова

Ушбу мақолада молиявий муассасаларда капиталга асосланган молиялаштиришнинг усулларидан бири бўлган истисна ва унинг мазмун-моҳияти эътироф этилган. Ислом иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда истиснанинг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган. Истисна инструменти ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда бошқа молиявий инструментлардан, хусусан, саламдан устун ва камчиликлари ёритилган. Ушбу инструментнинг хуқуқий асослари, тартиб қоидалари баён этилган. Истисна операциясидаги тўлов шакллари, уларни амалга оширишда вақтнинг хусусияти бирма-бир таҳлил қилинган. Шунингдек, истисна инструментининг анъанавий молиявий муассасалар томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларга ўхшаш ва фарқли жиҳатлари акс эттирилган. Мақола сўнггида истисна инструментидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича хулосалар келтирилган

01/31/2025
  • PDF
300-308 56 20
1 - 6 from 6

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer