Глобаллашув шароитида агросаноат тармоғининг барқарор ривожланиши ва ташқи бозорларда рақобат устунлигини таъминлаш масалалари долзарб аҳамият касб этади. Мазкур мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг концептуал ва назарий асослари комплекс тарзда таҳлил қилинган. Шу нуқтаи назардан, мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини шакллантирувчи асосий омиллар институционал муҳит, ресурс салоҳияти, инновацион ривожланиш, инсон капитали ва давлат иқтисодий сиёсати таъсири назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада тўқимачилик корхоналарида мавжуд барча ресурслар ҳолати ва улардан фойдаланиш даражасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятининг мутаносиб тарзда ривожланишини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.
Ушбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат ресурслари мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим, малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган аҳолидан ташкил топиши зарурат эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.