Ушбу мақолада ишлаб чиқариш жараёни таркибий қисмлари, ишлаб чиқариш жараёни бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг берган таърифлари тадқиқ қилинди ва унинг олтита хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ишда ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари тизими жумладан, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар, маҳсулот чиқишини тавсифловчи кўрсаткичлар, меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ кўрсаткичлар,маҳсулот таннархи билан боғлиқ кўрсаткичлар тартиби келтирилган. Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари ва унда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ёритилган.
Ушбу мақолада соҳага доир манбаларнинг таҳлили асосида “ишлаб чиқариш харажатлари”, “маҳсулот таннархи”, “қайта ишлаш таннархи” тушунчаларига таърифлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди. МҲХСларига ўтаётган ташкилотларда ишчи счётлар режасига маҳсулот таннархига оид ишчи счётларини киритиш ва ушбу счётларнинг боғланишларига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилди. Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб бошқа устама харажатлари, яъни реализация қилиш харажатлари захираларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлса (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда) тайёр маҳсулотларнинг таннархига киритилиши таклиф этилди.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Мақолада иқтисодий хавфсизликнинг турли даражаларини баҳолашни акс эттирувчи иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари матрицаси хамда иқтисодий хавфсизликнинг институционал тизимини тадқиқ этишга турли услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш йўллари ва фаолияти кўрсаткичларини системали таҳлил қилиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.