Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.
Ушбу мақолада маҳсулот таннархига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг иқтисодий аҳамияти ва уларнинг таъсирини баҳолаш учун иқтисодий моделлаштириш ва прогнозлаш методлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада иқтисодий моделлаштириш ва прогнозлашнинг амалий қўлланилиши ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига таъсири ҳам ёритилган. Изланишлар натижалари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги тушунчасининг назарий асослари ўрганилган. Шунингдек, тижорат банкларининг молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи ташқи ва ички омиллар таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар берилган.
Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.
Ушбу илмий мақолада мамлакатимизда валюта курсига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон мисолида миллий валюта курси тебранишининг ҳамда ички иқтисодиётда инфляция даражасининг 2026 йилга қадар прогноз сценарийлари амалга оширилди. Валюта сиёсатини либераллаштиришдан кейинги даврдан, яъни 2017 йил октябрь ойидан кейинги давр статистикалари асосида прогноз қилинди
Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбариятидан кескин рақобат шароитида ўз фаолиятини олдига қўйган мақсад ва стратегияларга мувофиқлигини таъминлаш учун онгли равишда иш натижаларини баҳолашлари талаб этилади. Бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таркибий қисми ва ходимларининг иш натижалари самарадорлиги ҳамда унумдорлигини аниқлаш, шунингдек аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигидан далолат беради. Айнан шундай тадбирларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти операцион аудитдан фойдаланиши лозим. Мазкур мақолада операцион аудитни амалга ошириш ва уни оммалаштиришга яратилган шарт-шароитлар ҳамда тўсиқ бўладиган омиллар ёритиб берилган.